"Шўртан" ҳужумчиси "Машъал"га ўтди

Iskandarov Abdulaziz
25 янв 2026
Муборакнинг "Машъал" жамоаси ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирмоқда.

Табиийки, клуб таркиб борасида ҳам ўзгаришларга қўл урмоқда. Жамоа қишки трансферлар вақтида "Шўртан" ҳужумчиси Маҳмуд Жўрабоевни ўз сафига қўшиб олди. 22 ёшли форвард ўтган мавсум Суперлигада 8 та, Ўзбекистон Кубогида 5 та ўйинда майдонга тушган.

Трансфермаркет портали Жўрабоевнинг нархини 10 минг еврога баҳолаган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia