Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"

Sherzod Nurmatov
30 дек 2026, 19:40
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слотнинг фикрича, жамоа катта трансфер сарф-харажатларидан ҳали тўлиқ фойда кўра олмади, бу эса жароҳатлар силсиласи билан боғлиқ.

"Ўйлайманки, биз сарфлаган маблағлар ҳақида кўплаб фикрлар айтилди. Аммо, афсуски, қилинган барча харажатлар ҳам самара бермади — бу футболчиларнинг жароҳат олиши билан боғлиқ", – деди нидерландиялик мутахассис.

Айни пайтда жароҳат олганлар рўйхатида: 26 ёшли швециялик ҳужумчи Александер Исак, 19 ёшли италиялик ҳимоячи Жованни Леони, 25 ёшли нидерландиялик ҳимоячи Жереми Фримпонг бор.

Умуман олганда, бу уч футболчининг "Ливерпул"га трансфери клубга тахминан 230 млн еврога тушган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›