UZ

Сўнгги янгиликлар

01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  0 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  0 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  6 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  3 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  6 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  18 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  7 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  5

Элдор Суюнов: “Пахтакор” олиб бораётган сиёсат мени ўзига қаратди” Янгиликлар

Элдор Суюнов: “Пахтакор” олиб бораётган сиёсат мени ўзига қаратди”

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан шартнома тузди.

Хабарингиз бор Суюнов Қаршининг “Насаф” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Эндиликда тажрибали посбон иккинчи даврани “шерлар” таркибида давом эттиради. Шу муносабат билан биз “Пахтакор”нинг янги дарвозабонини суҳбатга тортдик.

-  Бир неча соат олдин “Пахтакор” клуби билан шартнома имзоладингиз. Таассуротларингиз ҳақида гапирсангиз.

-  Таассуротлар аъло даражада. Бизда бундай тақдимот, таништирув маросимлар бўлмаганди. “Пахтакор” мана шу нарсани, яъни янги футболчиларни мухлисларга таништиришни йўлга қўйди. Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Насиб қилса, клуб раҳбариятини ва мухлисларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.


-  “Пахтакор” ҳамда миллий терма жамоамиз дарвозасини Александр Лобанов қўриқлайди. Сиз ушбу рақобатда Лобановни ортда қолдира оласизми?

-  Буни вақт кўрсатади. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Ким кучли бўлса, ўша асосий таркибда майдонга тушади. Мен ўзимга ишонмаганимда бу ерга келмасдим.

-  Чемпионатнинг қолдирилган 3-турида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилди. Ушбу учрашувда “Насаф” таркибида 3та гол ўтказиб юбордингиз ва жамоангиз билан мағлубиятга учрадингиз. Шундан сўнг мухлислар ўтирган секторга бориб уларга раҳмат айтмоқчи бўлдингиз. Аммо мухлислар сизни қўпол қилиб айтганда, ҳайдаб юборди. Бунга қандай изоҳ билдирасиз?

-  Бу табиий ҳол. Жамоа мағлубиятга учрагандан сўнг мухлислар хафа бўлишади, асаби бузилади. Мен мухлисларни тўғри тушунаман.

-  “Насаф” таркибида фаолият юритганингизда “мен “Насаф”дан кетмайман, фаолиятимни шу ерда якунлайман” дея фикр билдиргандингиз. Ҳозир эса “Пахтакор” билан шартнома имзоладингиз. Бунга қандай изоҳ берасиз?

-  “Пахтакор”ни олиб бораётган сиёсати мени ўзига қаратди. Мен Европада ўйнашни истагандим. Кўплаб давлатларда легионерлар лимити бўлгани учун, афсуски бошқа мамлакат чемпионатига бора олмадим. Бундан ташқари, у даражада жиддий таклифлар ҳам бўлмади. Айтишганку, “ҳеч қачон, ҳеч қачон дема” деб. Бу нарса яна бир карра ўз тасдиғини топди.

-  Ўзингиз ҳам яхши биласиз, Европада дарвозабонларга талаб юқори. Мисол учун биринчи навбатда бўйи баланд бўлиши керак. Лекин бизда бўйи баланд дарвозабонлар нисбатан камроқ, назаримда. Бунга қандай фикр билдирасиз?

-  Ҳозирги замонавий футболда дарвозабонларнинг бўйи баланд бўлгани яхши. Чунки бу бутун дунё футболининг талаби. Бизда бўйи баланд бўлган дарвозабонларнинг камлигини сабаби, ёшлигидан дарвозабонлар ўзининг бўйига нисбатан кучи кам бўлади. Бўйи пастроғи эса унинг акси, яъни, унга қараганда кучлироқ бўлади. Шунинг учун ҳам бизнинг мураббийлар бўйи нисбатан пасроқ бўлган дарвозабонларга кўпроқ ишонч билдиради ва асосий таркибдан жой ажратади. Бўйи узун дарвозабонлар эса ўзидан-ўзи йўқолиб қолишади. Мана шу асосий омилларидан бири.


-  Ўзбекистонда алоҳида дарвозабонлар академияси йўқ. Бундай академияларни Европада учратишимиз мумкин. Бизда ҳам дарвозабонлар академияси очилишига қандай қарайсиз?

-  Бу яхши ғоя. Ўзбекистонда дарвозабонлар академиясини очиш жуда ҳам ажойиб фикр. Майдонда кўпроқ югурадиган футболчилардан кўра, дарвозабонларнинг машғулоти ва руҳияти алоҳида бўлади. Дарвозабонларни тарбиялаб берадиган алоҳида академия бўлиши керак. Чунки бу исботланган. Шунинг учун ҳам бундай академия бутун дунёда бор. Агарда Ўзбекистонда ҳам дарвозабонлар академияси очиладиган бўлса, яхши посбонларимиз сафи янада кенгаяди.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика