UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" (матнли трансляция)  1 19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди  16 19:14Суперлига. "Насаф" - "Сўдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 19:10"Реал" — "Райо Вальекано". Модрич асосий таркибда  2 18:18"Наполи" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  0 17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  4 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  35

Элдор Суюнов: “Пахтакор” олиб бораётган сиёсат мени ўзига қаратди” Янгиликлар

Элдор Суюнов: “Пахтакор” олиб бораётган сиёсат мени ўзига қаратди”

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан шартнома тузди.

Хабарингиз бор Суюнов Қаршининг “Насаф” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Эндиликда тажрибали посбон иккинчи даврани “шерлар” таркибида давом эттиради. Шу муносабат билан биз “Пахтакор”нинг янги дарвозабонини суҳбатга тортдик.

-  Бир неча соат олдин “Пахтакор” клуби билан шартнома имзоладингиз. Таассуротларингиз ҳақида гапирсангиз.

-  Таассуротлар аъло даражада. Бизда бундай тақдимот, таништирув маросимлар бўлмаганди. “Пахтакор” мана шу нарсани, яъни янги футболчиларни мухлисларга таништиришни йўлга қўйди. Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Насиб қилса, клуб раҳбариятини ва мухлисларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.


-  “Пахтакор” ҳамда миллий терма жамоамиз дарвозасини Александр Лобанов қўриқлайди. Сиз ушбу рақобатда Лобановни ортда қолдира оласизми?

-  Буни вақт кўрсатади. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Ким кучли бўлса, ўша асосий таркибда майдонга тушади. Мен ўзимга ишонмаганимда бу ерга келмасдим.

-  Чемпионатнинг қолдирилган 3-турида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилди. Ушбу учрашувда “Насаф” таркибида 3та гол ўтказиб юбордингиз ва жамоангиз билан мағлубиятга учрадингиз. Шундан сўнг мухлислар ўтирган секторга бориб уларга раҳмат айтмоқчи бўлдингиз. Аммо мухлислар сизни қўпол қилиб айтганда, ҳайдаб юборди. Бунга қандай изоҳ билдирасиз?

-  Бу табиий ҳол. Жамоа мағлубиятга учрагандан сўнг мухлислар хафа бўлишади, асаби бузилади. Мен мухлисларни тўғри тушунаман.

-  “Насаф” таркибида фаолият юритганингизда “мен “Насаф”дан кетмайман, фаолиятимни шу ерда якунлайман” дея фикр билдиргандингиз. Ҳозир эса “Пахтакор” билан шартнома имзоладингиз. Бунга қандай изоҳ берасиз?

-  “Пахтакор”ни олиб бораётган сиёсати мени ўзига қаратди. Мен Европада ўйнашни истагандим. Кўплаб давлатларда легионерлар лимити бўлгани учун, афсуски бошқа мамлакат чемпионатига бора олмадим. Бундан ташқари, у даражада жиддий таклифлар ҳам бўлмади. Айтишганку, “ҳеч қачон, ҳеч қачон дема” деб. Бу нарса яна бир карра ўз тасдиғини топди.

-  Ўзингиз ҳам яхши биласиз, Европада дарвозабонларга талаб юқори. Мисол учун биринчи навбатда бўйи баланд бўлиши керак. Лекин бизда бўйи баланд дарвозабонлар нисбатан камроқ, назаримда. Бунга қандай фикр билдирасиз?

-  Ҳозирги замонавий футболда дарвозабонларнинг бўйи баланд бўлгани яхши. Чунки бу бутун дунё футболининг талаби. Бизда бўйи баланд бўлган дарвозабонларнинг камлигини сабаби, ёшлигидан дарвозабонлар ўзининг бўйига нисбатан кучи кам бўлади. Бўйи пастроғи эса унинг акси, яъни, унга қараганда кучлироқ бўлади. Шунинг учун ҳам бизнинг мураббийлар бўйи нисбатан пасроқ бўлган дарвозабонларга кўпроқ ишонч билдиради ва асосий таркибдан жой ажратади. Бўйи узун дарвозабонлар эса ўзидан-ўзи йўқолиб қолишади. Мана шу асосий омилларидан бири.


-  Ўзбекистонда алоҳида дарвозабонлар академияси йўқ. Бундай академияларни Европада учратишимиз мумкин. Бизда ҳам дарвозабонлар академияси очилишига қандай қарайсиз?

-  Бу яхши ғоя. Ўзбекистонда дарвозабонлар академиясини очиш жуда ҳам ажойиб фикр. Майдонда кўпроқ югурадиган футболчилардан кўра, дарвозабонларнинг машғулоти ва руҳияти алоҳида бўлади. Дарвозабонларни тарбиялаб берадиган алоҳида академия бўлиши керак. Чунки бу исботланган. Шунинг учун ҳам бундай академия бутун дунёда бор. Агарда Ўзбекистонда ҳам дарвозабонлар академияси очиладиган бўлса, яхши посбонларимиз сафи янада кенгаяди.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика