Бобур Абдураҳмонов: “Пролигада ўйнашга ёшлик қилишди”

admin
9 ноя 2026, 17:53
Пролиганинг сўнгги – 26-туридан ўрин олган “Пахтакор фарм” – “Каттақўрғон” (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бобур Абдураҳмонов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бобур ака, мавсум якунланди. Ўйин ва мавсум ҳақида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз… 

— Бугунги ўйин тўғрисида гапирадиган бўлсам, болалар ҳаракат қилишди. Пролигада барибир озгина ёшлик қилишди. Бутун мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам, ёш болалар барибир барқарор ўйнашмади, яхши ўйинларимиз ҳам бўлди. Балки мавсум охирида озгина куч ҳам етмай қолгандир, болалар чарчаган. Кейинги йилга, худо хоҳласа, тайёргарлик кўрамиз, камчиликлар устида ишлаб, бундан ҳам яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз.

— Бобур ака, бугунги ўйинда бутун мавсум давомида деярли алмашинувсиз ўйнаган жамоа сардори Мўминжон Шухратов майдонга тушмади. Бу шунчаки бошқаларга имконият бериш билан боғлиқми?

— Шухратов тўғрисида гапирадиган бўлсам, деярли ҳамма ўйинда ўйнади, қолганларга ҳам имконият беришга қарор қилдик. Охирги ўйинда ҳам Шухратов озгина хатоларга йўл қўяётганди, ўшанга дам бердик. 

— “Пахтакор фарм”нинг кейинги мавсум учун келажагини қандай кўряпсиз? 

— Кейинги йил… ҳозир мавсумни тугатиб олдик, кейинги йил Пролигада ёки Биринчи лигада ўйнашимизни раҳбарият ҳал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›