UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  0 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  4 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  8

"Дубль". Ҳаммаси баҳонамиди? Янгиликлар

"Дубль". Ҳаммаси баҳонамиди?

Ўринбосарлар жамоаси — ақлли мутахассислар ишлайдиган тўғри йўлдаги клубларнинг келажаги ҳисобланади.

17-19 ёшли иқтидорлар катта футболга айнан U-21 биринчилиги орқали ўтиб олишади. Ўзимизда ёш юлдузлар камлигига сабабчи сифатида ҳамма вақт бош мураббий(лар) кўрсатиб келинди. Улар танбалликда, ўринбосарларининг ўйинини кузатиб, селекция қилмасликда айбланди.

Ўз навбатида "тренер"лар ҳам "дубль" учрашуви асосий жамоа машғулоти билан бир пайтга қўйилганидан узоқ йиллар нолиб юришди. Ниҳоят, уларнинг "оҳ"и футбол раҳбариятига қадар етиб борди ва 2022 йилда регламентнинг 19.1. бандига ўзгартириш киритилди:

U-21 чемпионати учрашувлари асосий таркиблар иштирокидаги учрашувидан бир кун кейин ўтказилади (майдони талаб даражасида бўлмаган U-21 жамоалари ўз учрашувини асосий стадионда ўказади).

Яқиндагина ЎФА вице-президенти сифатида иш бошлаган Одил Аҳмедов бу қарорнинг фойдали томонларини санаб берди:

Биринчидан, жамоанинг асосий таркибидан жой ололмаган футболчи эртасига U-21 чемпионатида ўйнаши мумкин. Бу умидли футболчилар ўйин амалиётисиз қолиб кетишининг олдини олади.

Иккинчидан, агар клубнинг U-21 жамоаси учун ажратилган майдон талаб даражасида бўлмаса, учрашув асосий стадионда ўтказилади.

Учинчидан, асосий таркиб мураббийлари энди бемалол U-21 чемпионати ўйинларини кузатишлари мумкин. Бунга қадар U-21 чемпионати учрашувлари асосий таркиб машғулотлари билан бир пайтга тўғри келиши кўпчиликка ноқулай эди.

Бир қарашда барчаси ҳал бўлди-ю энди ривожланиб кетамиз. Мураббийлар тез орада янги "вундеркинд"ларни кашф қилиб ташлайдигандек. Бироқ, бу тасаввурнинг умри яшил майдонгача...

Тўғри, бош мураббийларга "дубль" учрашувларини кузатиш, янги иқтидорларни қидириш ва асосий таркибда жой тополмаган шогирдларини синовдан ўтказиш учун ажойиб имконият яратилди. Лекин, бундан кимлар унумли фойдаланаётгани барчага қизиқ бўлса керак.

Суперлигада 14 та клуб бор. Ўринбосарлар жамоаси иштирокидаги ўйинларга эса атиги 7 клубдан "катта устоз"лар келди: Анхель Лопес, Тимур Кападзе, Самвел Бабаян, Рўзиқул Бердиев, Миржалол Қосимов, Денис Коростиченко ва Бахтиёр Ашурматов (биздаги маълумотларга кўра).

Кападзе сафардаги ўйинларда ҳам ўзи қоляпти, Ашурматов учрашувларни ёрдамчилари билан кузатяпти, Бабаян эса рақиб майдонидаги баҳслар таҳлилини Виктор Жалиловга ишониб, асосий таркиб билан ортга қайтяпти. 

Қолган клуб (мураббий)лар эса... Билмадик. Балки, бошқаларга U-21 жамоаси шунчаки регламентда белгиланган мажбурият туфайли керакдир. Аммо, бир нарса ойдинлашди: "дубль" ноқулай вақтга қўйилганини йиллар давомида айтиб келган баъзи мутахассислар бошини ошиқча оғритмаслик учун "арпа уни"ни баҳона қилган экан...

Ўлимга ўхшайди... 

Муаллиф :
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика