"Динамо" БААда йиғин ўтказади

Sherzod Nurmatov
23 дек 2025, 17:41
Бугун, 23 декабрдан "Динамо" жамоаси Самарқандда янги мавсум тайёргарлик режаси доирасидаги дастлабки ўқув-машғулот йиғинига киришади.

"Янги мавсумда янги марраларни кўзлаётган "Динамо"нинг тайёргарлик режаси ишлаб чиқилган бўлиб, селекция ишлари ҳам давом эттирилмоқда. Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоамиз 23-30 декабрь кунлари Самарқандда машғулотга ўтказса, Янги йил байрамидан кейин – 3 январь куни Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Пойтахтда ўтадиган икки ҳафталик тайёргарлик жараёнидан сўнг "Динамо" жамоаси 16 январда Бирлашган Араб Амирликларига йўл олади.

Абу-Дабида ўтадиган икки ҳафталик йиғин давомида бир қатор хориж клублари билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда батафсил маълумот берилади", – дейилади самарқандликлар хабарида.

Аввалроқ "Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлаши маълум қилинган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати