UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56Европа лигаси. "Порту" - "Рома" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 23:45"Барселона" 5 ҳужумчи номзодини кўрмоқда  1 23:23Жоау Канселу: "Гвардиола - даҳо"  7 22:44"Ювентус" собиқ футболчисига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди  2 22:13Офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими Англия футболига ҳам кириб бормоқда  0 21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  12 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  8 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  9 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  7 19:39Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"  21 19:18Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади  7 18:52Дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши кутилаётган Салиба "Реал"га ўтишга рози  14 18:30U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Эрон Индонезияга 3 та гол урди, Саудия Арабистони қийин ғалабага эришди  9 18:02"Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак"  5

“Динамо” – “Нефтчи”. Фарғоналикларнинг ғалабали юриши давом этадими? Янгиликлар

“Динамо” – “Нефтчи”. Фарғоналикларнинг ғалабали юриши давом этадими?

“Рухсор” радиосининг “Футбол кундалиги” лойиҳасида “Динамо” – “Нефтчи” ҳақида.

Андрей Фёдоров бошчилигидаги “Нефтчи” жамоаси айни пайтда кўҳна Самарқандда бўлиб турибди. Фарғоналикларнинг бу турдаги рақиби Баҳром Ҳакимов мураббийлигидаги “Динамо” жамоаси. Фёдоровнинг жамоа постига келиши омадли кечмоқда. Мураббий бошчилигида “Нефтчи” сафарда “Сўғдиёна”ни ютди, Фарғонада “Бунёдкор” таслим этилди. Умумий қилиб айтганда, иккинчи давранинг ўрталарига келиб Фарғона клуби ўзига келяпти. Яхши биласиз, “Динамо”нинг амалдаги устози Баҳром Ҳакимов асли Фарғона вилояти фарзанди ҳисобланади.

Хуллас, ўзига хос тўқнашув. Биринчи даврада “Динамо” “Истиқлол” аренада “Нефтчи”га мағлуб бўлганди. Аммо ўша баҳсда самарқандликлар ўзларини яхши тарафлама кўрсатганди. Мозийга назар ташлашда давом этамиз, “Нефтчи” сўнгги марта Самарқанд шарҳига Мурод Исмоилов устозлигида сафар қилганди ва бу юриш нурсиз якунланганди. 2014 йилги “Динамо” – “Нефтчи” рақобатида ҳисоб очилмаганди. “Динамо” Самарқандда яхши ўйнайди. Сўнгги пайтларда, Ҳакимов бошчилигида Самарқанд клубининг ўйинида ижобийлик кўринмоқда. “Динамо” ҳали ҳамон хавфли зонада. Мазкур жамоага очко жуда зарур. “Нефтчи”да вазият ёмон эмас. Кетма-кет муҳим ғалабалардан сўнг жамоанинг ўзига бўлган ишончи ортмоқда. Таҳминларга қараганда, бугунги баҳсда дуранг қайд этилади. Билмадик. Майдон такис, ер юмалоқ. Самарқандаги ўйин бугун бўлиб ўтади. “Нефтчи” ОЧЛга чиқиш учун қаттиқ курашмоқда. Бу борада фарғоналикларнинг имконяти ёмон эмас.

Самарқанддаги ўйиндан сўнг “Нефтчи”ни “Пахтакор” ва “Насаф”га қарши кийин баҳслар кутяпти. Қандайдир маънода, “Нефтчи” учун мавсумнинг ҳал қилувчи вақти келди. Ҳаммасини вақт кўрсатади.  Фарғона клуби мухлислари ўз жамоаларидан фақат битта нарса кутишмоқда: ОЧЛ йўлланмаси! Бу борада “Бунёдкор” “Нефтчи”га асосий рақиб бўляпти. “Бунёдкор” бир текисда, мағлубиятларсиз мавсумни тугатиб олса ОЧЛ нақд, “Нефтчи” эса “Пахтакор” ва “Насаф” тўсиғидан ўтиши керак бўлади. Вақт – олий ҳакам. Буёғининг кўрайликчи, ким кейинги йили ОЧЛда ўйнаркин...?

Ҳожиакбар Жабборов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика