UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 18:13"Ювентус" — "Комо". Таркиблар маълум  0 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  3 17:02"Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  2 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  3 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  12 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  3 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  18 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  5 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  3 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  3 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5

Даврон Ҳошимов: “Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди” Янгиликлар

Даврон Ҳошимов: “Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Машъал” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Даврон Ҳошимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

Айтиш керакки, Ҳошимов учрашувнинг сўнгги дақиқаларида иккирнчи сариқ карточкасини олиб, майдонни барвақт тарк этди.

- “Машъал”га қарши ўйиндан кейиндан олган таассуротларингиз қандай?


“Жуда қийин ўйин бўлди. Чунки “Машъал” турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиққан ҳолда бизга етарлича қаршилик кўрсатаришини тахмин қилгандик. Муборакдаги баҳсда ғалаба қозониб, турнир жадвалидагҳолатини яхшилаб олишни режалаштирганди. Биз ҳам ғалаба учун боргандик. Ўйлашимча, дуранг адолатли ҳисоб бўлди.

- Сизнингча, “Навбаҳор”нинг ғалаба қозона олмаганига нима сабаб бўлди?


“Юқорида айтганимдек, Муборакга ғалаба қозонишни мақсад қилган ҳолда ташриф буюргандик. Ўз навбатида “Машъал” ҳимояда беш киши бўлиб ҳаракат қилди. Қолаверса, жуда тартибли ўйин кўрсатди. Жорий мавсумда “Навбаҳор” меҳмондаги баҳсларда ғалаба қозониши қийин бўлмоқда. Шу томонлари бизнинг ғалаба қозона олмаганимизга сабаб бўлди.




- Сўнгги дақиқаларда майдонни барвақт тарк этдингиз. Ўша вазиятда нима бўлди?


“Майдондан четлатилган вазият борасида гапирсам, ўша вақтда рақиб ҳужумини тўхтатиб қолдим. Бўлмасам, вазият жиддий тус олиши мумкин эди. Гол ўтказиб юбормаслик учун ҳам рақибга нисбатан қўполроқ ҳаракат қилдим.

- Жамоангиз ўз олдига қўйган вазифасини бажара олдими?


“Навбаҳор” мавсум бошида юқори ўринларнинг бирини қўлга киритиш ва халқаро майдонга йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Афсуски, натижаларимизда ижобийлик етишмагани туфайли керагидан кўп очколарни қўлдан чиқардик. Эндиликдаги мақсадимиз олдимизда турган учта баҳсда ғалаба қозонишимиз ва мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика