Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси
18 фев 16:46
Янгиликлар
Клуб расман ўтган мавсумни "Насаф"да ўтказган ҳужумчи Ҳусайн Норчаевни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақида "Навбаҳор" матбуот хизмати ўзининг расмий саҳифасида эълон қилди. Норчаев декабрь ойида Германиянинг Мюнхен шаҳрида оёғидан операция қилинган эди. Айни пайтда эса Италияда реабилитация жараёнини ўтказмоқда. Ҳужумчи Апеннин ярим оролидаги реабилитация якунланганидан кейин "лочинлар" ихтиёрига келиб қўшилади.
Аввалроқ сайтимиз орқали форварднинг наманганликлар таркибига йўл олиши ҳақида маълум қилган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар