А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди

Alisher Ostonov
21 фев 2026
Италия А Серияси 26-тур доирасидаги "Ювентус" — "Комо" ўйини бўлиб ўтди.

Мергим Мойвода 11-дақиқада ҳисобни очди, Максенс Какерет эса 61-дақиқада устунликни иккитага оширди.

"Ювентус" А Серияда 26 ўйиндан сўнг 46 очко билан бешинчи, "Комо" эса 45 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.


21 фев 2026, 19:00
Juventus — Como
0 – 2
Тугади





Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia