"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди

Sherzod Nurmatov
17 фев 2026
Бугун "Марказий" ўйингоҳи анжуманлар залида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Давлатобод тумани ҳокими, "Навбаҳор" клуби президенти Анвар Тожимирзаев ҳамда "Навбаҳор" клуби ва ўйингоҳ ходимлари иштирок этди. 

Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, клуб ҳамда "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди. 

Йиғилиш қарорига кўра, Абдумалик Умрзоқов "Навбаҳор" клуби директори, бунгача "Марказий" стадиони директори бўлиб фаолият юритган Миршод Мирзаев клуб тижорат директори этиб тайинланди. 

"Марказий" ўйингоҳ директори этиб, Набихон Абдуғаниев тайинланди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати