UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  3 07:50Элдор Шомуродов Италияда  3 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  1 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  47 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14

Coca Cola Суперлигаси. 24-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 24-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 24-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов якунланган турда "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб ўйнади. Қўқонликларнинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Илёсов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 24-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Машъал" ярим ҳимоячиси Сардор Абдураимов "Навбаҳор" билан баҳсда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Деярли майдон марказида тўпни эгаллаб олган футболчи уч нафар рақибни ортда қолдириб жарима майдони ичидан дарвозани ишғол қилди. Шу тариқа Сардор Абдураимовнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



Бу турда "Насаф" ўз майдонида амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор"ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Баҳс давомида Ойбек Бозоров жуда ҳам фаол бўлди, бундан ташқари икки марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Ойбек Бозоров 24-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўз-ўзидан "Пахтакор"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган ва йирик ғалабага эришиб кумуш медаллар учун имкониятини жуда яхшилаб олган "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев Championat.asia талқинига кўра 24-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика