UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  6 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

«Бухоро»: Назорат ўйинида «Навбаҳор» мағлуб этилди Янгиликлар

«Бухоро»: Назорат ўйинида «Навбаҳор» мағлуб этилди

Давралар оралиғидаги йиғинни айни дамда Тошкентда ўтказаётган «Бухоро» кеча навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Бу сафарги спарринг-рақибимиз олий лига вакили «Навбаҳор» жамоаси бўлди. Қизиқарли кечган учрашувда вакилларимиз иродали ғалабага эришди. Ўйинда аввалига наманганликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Мирзоҳид Ғофуров ўзининг аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этган бўлса, сўнгра «Бухоро»дан Азамат Алланиёзов билан Владимир Баенко тўп киритиб, жамоага иродали ғалабани тақдим этди. 

Қувонарлиси кичик жарохатидан аста-секин фориғ бўлиб бораётган тўпурар ҳужумчимиз Иван Нагаев мазкур учрашувда бошланғич таркибда майдонга тушди.

Бош мураббий Улуғбек Бақоев шу куни қуйидаги таркибдан фойдаланди:

Акмал Турсунбоев, Тоҳир Шамшитдинов, Бобур Амонов, Владимир Баенко, Алишер Саматов, Эргаш Исмоилов, Санъат Шихов, Алишер Саноев, Роббимжон Ҳасанов, Ивор Вейцер, Иван Нагаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Азамат Алланиёзов, Баҳриддин Ваҳобов, Зоҳир Пиримов, Нозим Умуров.

Мазкур баҳсдан сўнг футболчиларга бир кунлик дам берилди. Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни «Бухоро» Тошкентда «Локомотив»га қарши Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал, жавоб учрашувидан ўрин олган ўйинини ўтказади. 


«Бухоро» матбуот хизмати.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика