UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  0 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  5 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  4 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7

Бугун "Локомотив" - "Пахтакор"! Имкониятлар қандай? Янгиликлар

Бугун "Локомотив" - "Пахтакор"! Имкониятлар қандай?

Бор йўғи етти минг сўмга Тошкент дербисини томоша қилиш имкониятини қўлдан чиқарманг. Ҳисобни билиб олгач ТВдан ўйинни кўриш қизиқ бўлмайди.
У даврлар ортда қолди, икки кун кейин ҳам ҳисобни билмасдан кўраверсак. Бугун чемпионлик пойгасидаги асосий рақобатдошлар ўртасидаги ойнинг марказий ўйини ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.

АБРАМОВ ва БАБАЯН
Бу икки мураббий азалдан рақобатчиликни жойига қўйиб келганлар. Тўғри, "Трактор" даврида Самвел Бабаян "Пахтакор"да менежер эди холос, аммо ҳамма яхши билади Бабаян аксар ҳолларда жамоани ўзи бошқарган. Бабаяндан фарқли равишда Абрамовнинг қўли "калта" бўлган, яъни ўртамиёна "Трактор"дан кўп нарсани кутиб бўлмасди. Бугун эса имкониятлар тенглашган.

Алибаев ва Соҳибов
Мавсум кашфиётлари. 2014 йил Рашидов - Искандеров қарама-қаршилигини кўрдик, бу йил пойтахтликлар бизга янги икки нафар келажак авлод футболчиларини тақдим этишяпти. Улардан бири "Локомотив" аъзоси - Икром Алибаев бўлса, иккинчиси "шерлар" сафидаги Жавоҳир Соҳибов. Бири таянч ярим ҳимоячиси, иккинчиси марказий ярим ҳимоячи. Бугун омад кимга кулиб боқишидан қатъий назар, бу икки футболчилардан келажакда умидимиз катта. Селекцияни сустлиги туфайлигина улар олимпия терма жамоасидан жой ололмаган эдилар.

Абдухолиқов ва Сергеев

"Бунёдкор" кейин "Пахтакор" мана бугун "Локомотив" сафида ҳаракат қилаётган Темурхўжа Абдухолиқов ва турдан-турга очилиб бораётган Игорь Сергеев тўқнашуви. Бу икки футболчидан қай бири бугун ўз исмини таблога ёздира олади. Темурхўжа дриблинг билан мақтана олади, Сергеев эса ҳужумчи учун энг керакли бўлган жиҳат, жой танлашга уста. "Локомотив"да Марат Бикмаевни ҳам борлигини унутмаслигимиз лозим.

Тўхтахўжаев - Кримец
Жамоа сардорлари. Иккиси ҳам ҳимоячи, иккиси ҳам марказда ҳаракат қилади, иккиси ҳам жарима зарбаларини маромига етказиб бажаради, иккиси ҳам бош билан яхши ўйнайди. Бу икки футболчини ўхшаш жиҳатлари талайгина.

«Локомотив» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент)
27 апрель 2015. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Рисқуллаев.
Назоратчи: А.Хотамов.
Имкониятлар: 50:50%
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика