Бент: Хамес "Эвертон"ни кучайтирди
23 сен 2020 23:35
Янгиликлар
Бент: Хамес "Эвертон"ни кучайтирди
"Тоттенхэм"нинг собиқ ҳужумчиси Даррен Бент "talkSPORT" нашрига берган интервьюси давомида "Эвертон"нинг янги вакили Хамес Родригесни мақтади:
"Дастлаб, Хамеснинг АПЛга мослашиб кетишига шубҳа қилдим. Энди эса хато қилганимни тан олишдан бошқа чорам йўқ. Янги мавсумнинг илк ўйинларида у жуда зўр ўйнади. Бу трансфер, албатта, жамоани кучайтиради".
Эслатиб ўтамиз, фаолияти давомида "Тоттенхэм", "Фулхэм", "Астон Вилла" сингари жамоалар ҳамда Англия термасида тўп тепишга улгурган Даррен Бент 2018 йилда (34 ёш) катта футбол билан хайрлашган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар