

Манчестерликлар ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. Ҳамюртимиз 21-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Райан Шерки 11-дақиқада ҳисобни очди, Антуан Семеньо 44-дақиқада ҳисобни оширди. Доминик Соланке иккинчи бўлимда катта саҳнага чиқди. Ҳужумчи 53 ва 70-дақиқаларда Доннарумма дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди.
“Ман Сити” 24-турдан сўнг 47 очко билан АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда, етакчи “Арсенал” билан орадаги фарқ 6 очкога тенг. Учинчи ўриндаги “Астон Вилла”да битта очко камроқ. “Тоттенхэм” эса 29 очко билан 14-ўринга жойлашган.
1 фев 2026, 21:30
Tottenham Hotspur — Manchester City

2 – 2
Тугади








