"Барселона" хавбеки учун курашга турк клуби ҳам қўшилди
24 авг 2019 14:31
Янгиликлар
"Барселона" хавбеки учун курашга турк клуби ҳам қўшилди
Рафинья фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
"Фенербахче" "Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантарага кўз тикмоқда.
Турк клуби тез орада "кўк-анорранглилар" билан 26 ёшли бразилиялик футболчи борасида музокаралар олиб бормоқчи.
Олдинроқ, Рафиньяни Испаниянинг "Валенсия" клуби ўз таркибига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат бошлагани айтилган эди.
Футболчининг Каталония клуби билан тузган шартномаси 2020 йил июнга қадар мўлжалланган.
Рафинья "Барселона" тарбияланувичиси ҳисобланади. Клуб уни турли йилларда "Сельта" ва "Интер" клубларига ижарага берган.
Фикрлар