Рафинья: "ОКМКга қарши баҳсда хотиржамликка берилмасдан бор кучимизни ишга соламиз"

Aslanov Jasurbek
22 авг 2023, 01:10
Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасидаги "Ал Араби" — ОКМК учрашувидан олдин мезбонлар футболчиси Рафинья Алькантара матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бўлажак ўйин гуруҳ босқичи йўлланмасини тақдим этишини инобатга олсак, қизиқарли руҳда ўтади. Мухлислар қўллаб-қуллатлови эса бизга куч беради. Шунга қарамай, хотиржамликка берилмаймиз, аксинча, ушбу босқичдан ўтиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Жорий йил Қатар амирлиги кубогини қўлга киритдик. Эндиликда ўз тажрибамизни Осиё Чемпионлар лигасида намоён этишга ҳаракат қиламиз", деди бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›