"Барса" "Челси"дан Алонсони харид қилмоқчи. Аспиликуэта бўйича музокаралар тўхтатилган
03 июл 2022 22:03
Янгиликлар
"Барса" "Челси"дан Алонсони харид қилмоқчи. Аспиликуэта бўйича музокаралар тўхтатилган
"Барселона" "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Diario Sport" хабарига кўра, клублар вакиллари келаси ҳафта учрашиб, эҳтимолий келишув шартларини муҳокама қилишади. "Челси" испаниялик футболчи учун 10 миллион евродан кўпроқ сўраган, аммо "Барса" музокаралар орқали нархни пасайтиришга умид қилмоқда.
Каталонияликлар Алонсони 10 миллион евродан камроқ сумма эвазига сотиб олмоқчи. Шартномага бонуслар ҳам киритилиши мумкин. Алонсо билан 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришилган.
Сесар Аспиликуэта бўйича музокаралар тўхтатилган, чунки "Челси" ҳимоячининг шартномаси автоматик равишда яна бир мавсумга узайтирилишини таъкидлаб, уни қўйиб юборишни истамаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар