"Атлетико" президенти: "Суарес ва Гризманн борасида битимлар "Барселона"нинг фойдасига хизмат қилди"
16 окт 2021 10:44
Янгиликлар


"Атлетико" президенти: "Суарес ва Гризманн борасида битимлар "Барселона"нинг фойдасига хизмат қилди"
"Атлетико" президенти Энрике Сересо Луис Суарес ва Антуан Гризманнинг Мадрид клубига ўтиши ҳақида гапирди.
"Суарес - биз учун ажойиб топилма. У ажойиб ўйинчи ва инсондир.
Биз "Барселона" билан яхши муносабатларни қўллаб-қувватлаймиз. Суарес ва Гризманнинг битимлари клубимизга, ўйинчиларнинг ўзига ва "Барселона"га фойда келтирганини айтишга тайёрман", - дейди Сересо.
Эслатиб ўтамиз, "матрасчилар" ўтган йили Суаресни 7 млн евро эвазига харид қилишди. У жамоаси билан бирга илк мавсумдаёқ Ла Лига ғолибига айланди.
"Кўк-анорранглилар" томонидан 2019 йилда 120 млн евро эвазига харид қилинган Антуан Гризманн эса ёзда Мадридга эркин агент мақомида ўтди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар