Энрике Сересо: "Тюрпен? У бугун майдонга тушадими? Ҳакам кимлигини умуман билмайман"

Aslanov Jasurbek
14 апр 2026, 23:45
Мадриднинг «Атлетико» клуби президенти Энрике Сересо «Барселона»га қарши кечадиган муҳим баҳс олдидан ўзига хос тарзда интервью берди.

Клуб раҳбари учрашув бош ҳаками Клеман Тюрпен ҳақидаги саволга ҳазил билан жавоб қайтарди.

Журналистлар ва Сересо ўртасидаги суҳбат қуйидагича кўриниш олди:

— Тюрпеннинг тайинлангани сизни хавотирга солмаяптими?

— У бугун ўйнайдими?

— Бу ҳакам-ку.

— А, ҳакамми. Ростини айтсам, бизнинг ўйинни ким бошқариши ҳақида умуман маълумотга эга эмасман, — деди Сересо.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ 1/4 финал жавоб учрашуви бугун тунда Мадридда бўлиб ўтади. Биринчи баҳсда «матрасчилар» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Диего Симеоне шогирдлари ўз уйларида ушбу устунликни сақлаб қолишга ҳаракат қилишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Objetivo.atletico