UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  0 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  3 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  8 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7

АПЛ. "Ливерпуль" – "Тоттенхэм" 2:1 Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" – "Тоттенхэм" 2:1

Англия чемпионати 32-туридан ўрин олган марказий ўйин шиддатли ўтди.

Ушбу саҳифа орқали ўйин тафсилотларини кузатиб боринг. 

Ливерпуль

Роберто Фирмино - 16', Тоби Алдервейрелд - 90'

Премьер-лига . 32-тур

31/03/2019, 21:30

1
:
2
Тугади

Тоттенхэм

Лукас Моура - 70'

Стадион: Anfield, 53322 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
16'  Роберто Фирмино
16'  Эндрю Робертсон
77'  Джордан Хендерсон (Дивок Ориги)
77'  Джеймс Милнер (Фабиньо)
90'  Тоби Алдервейрелд
90'  Мохамед Салах (Деян Ловрен)
69'  Давинсон Санчес (Сон Хын Мин)
70'  Лукас Моура
70'  Кристиан Эриксен
80'  Лукас Моура
82'  Лукас Моура (Бен Дэвис)
90'  Кристиан Эриксен (Фернандо Льоренте)

АПЛ>>> 32-тур

Ливерпуль – Тоттенхэм 2:1

«Энфилд», 53322 томошабин 

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

Голлар: 1:0 - 16 Фирмино, 1:1 - 70 Моура, 2:1 - 90 Алдервейрелд (автогол).

"Ливерпуль" – Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум, Хендерсон (Ориги, 77), Милнер (Фабиньо, 77), Мане, Салох (Ловрен, 90+3), Фирмино.

"Тоттенхэм" – Льорис, Роуз, Санчес (Сон Хён Мин, 69), Алдервейрелд, Триппьер, Алли, Сиссоко, Лукас Моура (Дэвис, 82), Эриксен, Вертонген, Кейн.

Огоҳлантириш: Моура (80).


                        ЯНГИЛАШ

90+6. Баҳс тугади. "Ливерпуль" очколар сонини 79тага етказиб, яна АПЛ пешқадамлигини ўз қўлига олди. 

90+3. Ўзгариш. YOU NEVER WALK ALONE! Салоҳ қарсаклар садоси остида ўз ўрнини Ловренга бўшатиб бермоқда.

90. ГООООООООООООООЛ! Муҳаммад Салоҳ! Ажойиб ва муҳим гол! Чемпионлик учун кураш жуда қизиқарли кечмоқда.

85. Сиссоко ва Сон биргина Ван Дейкка қарши ҳаракат қила туриб вазиятдан унумли фойдалана олишмади. Мерсисайдликларнинг 4-рақам эгасининг танлаган позициясига тасанно. 

82. Ўзгариш. Моура (ярим ҳимоячи) ўрнига Бен Дэвис (чап қанот ҳимоячи) тушди. 

80. Лукас Моура яққол Салоҳни тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси 30 метрлар атрофидан берилди. Бурчак зарбаси 

79. Бурчакдан берилган узатма натижасида юзага келган вазиятда Уго Льорис ўзини кўрсатди. 

77. Ўзгариш. Милнер ўрнига Фабиньо, Хендерсон ўрнига Ориги тушди.

70. Соннинг майдонга тушиши Лукас Моурага омад келтирди - ГОЛ! 1:1. Трипьер ўнг қанотдан бошлаган ҳужумни Эриксен давом эттирди, Моура ҳисобни тенглаштирди.

69. УХХ. Салоҳнинг зарбаси жуда кучли чиқди. Бу орада СОН Хён Мин майдонга тушди. Кореялик ярим ҳимоячи Санчесни алмаштирди. 

63. “Ливерпул"нинг чап қанотида Робертсон, наригисида Арнольд. Иккаласи соғлом бўлса, буларни эплаб бўлмайди. 

55. Лукас Моура "Ливерпуль" жарима майдонида йиқилди. Ҳамма ҳакамга қарамоқда. Пенальти йўқ.

48. Иккинчи бўлимнинг дастлабки хавфли ҳужумини "Ливерпуль" ташкил этди. Ван Дейкнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.  

45. Биринчи бўлим якунланди!

43. "Тоттенхэм" жамоаси ўйинни анча фаол ўтказмоқда. Чап қанотдан ҳужумлар ташкил этилмоқда. Натижадан эса дарак йўқ. 

37. Салоҳга Санчес имконият бермаяпти. Мисрлик футболчининг ҳисобида 17 та гол бор.

33. Деле Алли ажойиб ва кучли зарба бериб кўрди, ноаниқ.

25. Алиссон "шпорлар" уюштирган ҳужумда ўзини кўрсатди. Вазият мерсисайдликлар фойдасига ҳал бўлди.

21. Голдан руҳланган Юрген Клопп шогирдлари ҳужумлар қилишмоқда. Улардан яна бири Робертсон-Салоҳ-Мане учлигида юзага келди. Садионинг берган зарбаси мўлжалга аниқ етиб бормади. 

16. ГОООООООООООООООЛ! Бобби! Робертсоннинг узатмасини бош билан дарвозага йўллаб қўйган тўп муаллифи - Роберто Фирмино!

11. Баҳсда Лукас Моура ажралиб турибди. Дриблинг ва пас орқали икки нафар футболчидан қочиб кетди. Аммо, зарба беришга келганда унга омад етишмади. 

6. Меҳмонлар аъзоси Лукасда ҳам имконият! Александер-Арнолд уни тўхтатиб қолди ва бурчак зарбаси.

4. Салоҳ ўйиндаги дастлабки хавфли вазият сабабчиси бўлди. Зарба ноаниқ.

1. Ўйин бошланди!


- Ассалому алайкум қадрли футболсевар дўстлар! Англиянинг 32-туридан ўрин олган марказий учрашувни кузатиб боришга таклиф қиламиз.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика