Альваро Арбелоа: "Танқидлар мени ташвишга солмайди, бор эътиборим эртанги ўйинда"
24 янв 12:10
Янгиликлар
Альваро Арбелоа: "Танқидлар мени ташвишга солмайди, бор эътиборим эртанги ўйинда"
"Реал Мадрид" бош мураббийи Альваро Арбелоа ўзига нисбатан янграётган танқидларга қандай муносабатда экани ҳақида тўхталди.
"Танқидларга келсак — мен хотиржамман ва бор эътиборимни ўз ишимга қаратганман: футболчиларга ёрдам бериш ва уларнинг бор имкониятларини юзага чиқариш. Мени фақат эртанги ўйин ташвишга солади: яхши ўйнаш, уч очкони қўлга киритиш, курашиш ҳамда индивидуал ва жамоавий тарзда юқори савия кўрсатиш. Қолган нарсалар мени камдан-кам ҳолларда безовта қилади", — дейди Арбелоа "қироллик клуби" расмий сайтига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Испания Ла Лигасининг 20 туридан сўнг "Реал" 48 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Мадридликлар пешқадам "Барселона"дан бир очкога ортда қолишмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар