"Челси" 150 минг фунт жаримага тортилди
24 янв 11:25
Янгиликлар
"Челси" 150 минг фунт жаримага тортилди
Лондоннинг "Челси" клуби АПЛ доирасидаги "Астон Вилла"га қарши ўйинда (1:2) юз берган нохуш воқеа сабабли жазоланди.
2025 йил 27 декабрь куни бўлиб ўтган баҳс якунида, бирмингемликлар захира ўриндиғи томон пластик идиш улоқтирилган. Натижада "Астон Вилла" ходимлари ва футболчиларининг устига суюқлик сачраган.
Меҳмонлар вакиллари идиш "Челси" мухлислари ва клуб ходимлари жойлашган сектордан отилганини кўрсатишган. Лондон клуби ўз айбини тан олди. Натижада Интизом қўмитаси "техник зонада тегишли тартиб-интизомни таъминлай олмагани учун" "аристократлар"ни 150 000 фунт миқдорида жаримага тортди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар