Панама ушбу натижага эришган ягона жамоа

29 июн 2026, 09:40
28 июнь ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Панама — Англия учрашуви бўлиб ўтди.

"L" гуруҳи доирасида Ист-Ратерфордда (АҚШ) ўтган баҳс Томас Тухель шогирдларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, Панама турнирда рақиблар дарвозасига бирор марта ҳам гол ура олмаган ягона терма жамоага айланди.

Бундан олдин гуруҳ босқичида панамаликлар Хорватия (0:1) ва Ганага (0:1) имкониятни бой беришган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com