

"Лестер" форварди Жейми Варди барчадан кўп гол урган. Унинг ҳисобида 23 та гол бор (35 учрашув).
"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерика Обамеянг 36 ўйинда, "Саутгемптон" вакили Дэнни Ингз эса 38 учрашувда 22 тадан тўп киритгани ҳолда бомбардирлар пойгасида кейинги ўринларни эгаллашди.
Кучили бешликка "Манчестер Сити" вингери Раҳим Стерлинг (33 ўйинда 20 гол) ва "Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ (34 учрашув, 19 гол) якун ясаб берди.

Маълумот учун, 33 ёшли Варди фаолияти давомида биринчи бор АПЛнинг энг яхши тўпурари бўлди.



