UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Анчелотти “Ливерпуль” устидан қозонилган ғалабадан кейин: “Бахтлимиз, мамнунмиз” Янгиликлар

Анчелотти “Ливерпуль” устидан қозонилган ғалабадан кейин: “Бахтлимиз, мамнунмиз”

“Эвертон” бош мураббийи Карло Анчелотти АПЛ 25-турида “Ливерпуль” устидан (2:0) қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Жудаям бахтлимиз, барчасидан мамнунмиз. “Эвертон” узоқ вақтлардан буён “Энфилд”да ғалабага эришолмаётганди. Мухлисларга узоқ кутилган хурсандчиликни тақдим эта олдик.  Яхши ўйнадик, учрашув бошидан охирига қадар совуққонликни сақлаб қолдик, тинимсиз ҳаракат қилдик. Имкон бўлганди голлар урдик.

Учрашув бошида Ришарлисон ва Хамеснинг ажойиб комбинациясидан сўнг гол киритдик ва бу бизга кўпроқ ишонч бағишлади.

Жордан Пикфорд дарҳақиқат ишончли ўйнади. Қолаверса, ҳимоямиз ҳам бехато ҳаракат қилди. “Энфилд”га келаркансан, ҳимояланишга асосий эътиборни қаратишга мажбур бўласан. “Ливерпуль” ҳали ҳамон фантастик жамоа. 

Якунда биз уч очколик бўлдик. Дерби – алоҳида аҳамиятга эга баҳс. Энди биз ўз уйимизда ғалабага эришишимиз керак.  Бу мавсум “Гудисон Парк”да у қадар ишончли ўйнай олмаяпмиз”, дея италиялик мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика