UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  159 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7

Алишер Никимбаев: "Голландия ёки Италиядан МТЖга кучли мураббий олиб келиш керак" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Голландия ёки Италиядан МТЖга кучли мураббий олиб келиш керак"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобақасига чиқа олмади. Миллий терма жамоамиз келажаги ҳақида футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси нима сабабдан мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмади деб ўйлайсиз?

- Сабаблар жуда ҳам кўп. Биттасини олиб айтиш мушкул. Биз кўрган сабабларнинг дастлабкиси бу мураббийнинг савияси. Иккинчидан футболчилар ўйинларга тайёр бўлишмагандир. Лекин терма жамоанинг ичида бўлмаган одам унга баҳо бериш жуда ҳам қийин. Биз кўрган нарса, мураббийнинг футболчиларни танлашдаги хатоси бўлди. 

- Игорь Сергеев терма жамоамизга муносиб футболчи эдими?

- Ҳужумчи майдонга тушдими, рақиб дарвозасига гол урмаса демак у ўша ўйинга ўз ҳиссасини қўшмаган бўлади. Менинг шаҳсий фикрим, Игорь Сергеев терма жамоамиз учун лойиқ футболчи. Фақат унинг хаётида нимадур содир бўлган. Ўтган йилги мавсумда жуда ҳам яхши спорт формасида бўлган. Ички чемпионатда ҳам ОЧЛда ҳам терма жамоа иштирокидаги ўйинларда ҳам голлар урган. Лекин Хитойга ижара асосида кўчиб ўтгани фаолиятида қандайдир бурулиш содир бўлган. Хитойга боргани катта хато бўлган. 


- Миллий терма жамоадан Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди. Энди мураббийлик постига маҳаллий мураббий олиб келиш керакми ёки Европадан кучли мутахассис олиб келгани мақулми?

- Ҳозирги вазиятда фақат чет элдан кучли мутахассис олиб келишни айтган бўлардим. Бу менинг шаҳсий фикрим албатта. Мен Россиялик мураббийларга ҳам ишонч билдирмайман. Голландиядан ёки бўлмасам Италиядан кучли мураббийни олиб келиш керак. Терма жамоага бош мураббийни танлаш жараёнинг ўзи ҳам осон эмас. Чунки биринчи навбатда футболимиз қайси томонга ривожланишини билишимиз керак. Голландия футболи бошқачароқ бўлиши мумкин, ёки бўлмасам Италия футболи умуман бошқачароқ бўлиши мумкин. Шунинг учун мутахассислар ўзаро маслахатлашиб йўналишлар белгиланганидан сўнг мураббий танлаш керак.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Муаллиф :
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика