UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   0 17:21Дилшод Комиловнинг кейинги клуби номи маълум  1 17:12МЮ "Арсенал" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  0 16:10Суперлига. Биринчи турда энг кўп тўқнаш келган икки жуфтлик, ҳар иккисида "Сўғдиёна" иштирок этган   6 15:54Рэшфорд АПЛ клубига ўтяпти  5 15:29Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хорватия клубига мағлуб бўлди  13 15:00"Ал Насср" Криштиану Роналдунинг атрофида топ футболчилар бўлишини истамоқда   13 14:51Норчаев Португалияга учиб кета олмади. Унинг "Брага"га трансфери амалга ошмайди  22 14:40Рональд Араухони ёзда 930 млн. евро арзонга сотиб олиш мумкин  2 14:18"Тоттенхэм" 60 млн. фунтга МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:09"Милан" устози билан уришиб қолган ҳимоячи жамоани тарк этади  6 12:48"Насаф" Комилов билан хайрлашди  8 12:41Фарғона ҳокими Қиргулидаги "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  3 12:03Трансфер тақиқи жорий этилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган "Нефтчи" футболчилари жамоада ўйнай оладими? Алишер Никимбаев вазиятга ойдинлик киритди  15 11:17Фарғона вилояти ҳокими «Қўқон 1912» футбол клуби марказий ўйингоҳида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди  4

Алишер Никимбаев: "Голландия ёки Италиядан МТЖга кучли мураббий олиб келиш керак" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Голландия ёки Италиядан МТЖга кучли мураббий олиб келиш керак"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобақасига чиқа олмади. Миллий терма жамоамиз келажаги ҳақида футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси нима сабабдан мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмади деб ўйлайсиз?

- Сабаблар жуда ҳам кўп. Биттасини олиб айтиш мушкул. Биз кўрган сабабларнинг дастлабкиси бу мураббийнинг савияси. Иккинчидан футболчилар ўйинларга тайёр бўлишмагандир. Лекин терма жамоанинг ичида бўлмаган одам унга баҳо бериш жуда ҳам қийин. Биз кўрган нарса, мураббийнинг футболчиларни танлашдаги хатоси бўлди. 

- Игорь Сергеев терма жамоамизга муносиб футболчи эдими?

- Ҳужумчи майдонга тушдими, рақиб дарвозасига гол урмаса демак у ўша ўйинга ўз ҳиссасини қўшмаган бўлади. Менинг шаҳсий фикрим, Игорь Сергеев терма жамоамиз учун лойиқ футболчи. Фақат унинг хаётида нимадур содир бўлган. Ўтган йилги мавсумда жуда ҳам яхши спорт формасида бўлган. Ички чемпионатда ҳам ОЧЛда ҳам терма жамоа иштирокидаги ўйинларда ҳам голлар урган. Лекин Хитойга ижара асосида кўчиб ўтгани фаолиятида қандайдир бурулиш содир бўлган. Хитойга боргани катта хато бўлган. 


- Миллий терма жамоадан Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди. Энди мураббийлик постига маҳаллий мураббий олиб келиш керакми ёки Европадан кучли мутахассис олиб келгани мақулми?

- Ҳозирги вазиятда фақат чет элдан кучли мутахассис олиб келишни айтган бўлардим. Бу менинг шаҳсий фикрим албатта. Мен Россиялик мураббийларга ҳам ишонч билдирмайман. Голландиядан ёки бўлмасам Италиядан кучли мураббийни олиб келиш керак. Терма жамоага бош мураббийни танлаш жараёнинг ўзи ҳам осон эмас. Чунки биринчи навбатда футболимиз қайси томонга ривожланишини билишимиз керак. Голландия футболи бошқачароқ бўлиши мумкин, ёки бўлмасам Италия футболи умуман бошқачароқ бўлиши мумкин. Шунинг учун мутахассислар ўзаро маслахатлашиб йўналишлар белгиланганидан сўнг мураббий танлаш керак.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Муаллиф :
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика