UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  0 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  1 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  19 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  9 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  3 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4

Алексей Николаев “Пахтакор”га қайтди Янгиликлар

Алексей Николаев “Пахтакор”га қайтди

Алексей Николаев 6 йиллик танаффусдан сўнг яна “Пахтакор”га қайтди.

Фақат бу сафар мураббий сифатида. Ўтган мавсум “Динамо” (Самарқанд) шарафини ҳимоя қилган 39 ёшли Николаев бу йил бутсаларини михга илишга қарор қилди. Собиқ футболчига “Пахтакор” клубидан таклиф бўлди ва эндиликда Алексей академияда болалар билан ишлашни бошлаб юборди.

Мухлисларга яхши маълумки, Николаев Ўзбекистон чемпионатларида 300дан зиёд учрашув ўтказган. “Пахтакор”да эса 80дан зиёд беллашувларда иштирок этган. Шунингдек Алексей Николаев миллий терма жамоада ҳам 2002-2008 йиллар давомида 42та ўйинда майдонга тушишга муваффақ бўлган.

Николаевнинг футболчилик фаолиятидаги клубларига назар ташлайдиган бўлсак, ўзимизда “Қизилқум”, “Пахтакор”, “Динамо”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “НБУ-Осиё”  ҳамда “Қўқон-1912” каби жамоаларда ўйнаганини кўришимиз мумкин. Шунингдек у хориж клубларида ҳам фаолият юритиб қайтган. Хусусан, Россиянинг “Шинник”, Хитойнинг “Шэньчжэнь Руби” ҳамда Қозоғистоннинг “Актобе” сингари жамоаларида ўйнаган.

Албатта Николаев юқорида номлари келтириб ўтилган клубларда тажрибали мутахассислар билан бирга ишлаган. Улардан ўрганганларини эндиликда болалар футболида амалда қўллайди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика