UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31«Ал Ҳилол» 175 миллион евролик трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Барчаси «Евро»дан кейин ҳал бўлади  1 10:00«Реал Мадрид» вақтида 20 миллионга сотган футболчисини 100 миллион еврога қайтариши мумкин  1 09:33«Ал Ҳилол» президенти 2023 йилда Мессига қанча пул таклиф қилгани ва нима учун у таклифни қабул қилмаганини маълум қилди  9 09:06Франция футбол федерацияси Мбаппенинг аҳволи ҳақида расмий баёнот берди  4 08:40Евро-2024. Кечаги кун қаҳрамонлари билан танишинг  2 08:13Евро-2024. Бугун Португалия илк учрашувини ўтказади  17 07:47Про лига. Бугун 13-турга старт берилади  0 02:50Евро-2024. Австрия - Франция 0:1 Гризманнинг боши ёрилди, Мбаппенинг бурни синди  0 02:1118+. Мбаппе Австрияга қарши баҳсда бурнини синдириб олди ва кейинроқ сариқ карточка билан жазоланди  9 01:57Евро-2024. Австриялик футболчининг ягона голи Францияга илк турда ғалаба тақдим этди  16 00:45Бельгия бош мураббийи: "Эртами, кечми, мағлуб бўлишимизни билардим"  7 00:10Александр Крестинин: "Содда ва оддий футбол намойиш этдик. Яқин орада жамоада ўзгаришлар бўлиши аниқ"  4 00:00Евро-2024. Бельгия - Словакия 0:1  1 23:43Вадим Абрамов: "Динамо" билан тўқнаш келадиган барча жамоаларнинг қизил карточкалари бекор қилинмоқда. Дастлаб "Олимпик" кейин эса "Андижон". "Сўғдиёна" ҳам бемалол қизил карточка олаверсин, барибир бекор қилинади"  16 23:28"Олимпик" - ОКМК 0:1  0

Акаки Шулая ва бошқалар. Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Акаки Шулая ва бошқалар. Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 3-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши дарвозабони - Абдумавлон Абдужалилов ("Локомотив").

"Локомотив" бу тур амалдаги чемпион "Пахтакор"га қарши ўйнади ва 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Учрашув давомида "темирйўлчилар" посбони Абдумавлон Абдужалилов 5та сейв ижро этди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Унинг ишончли ўйини шерикларига ҳам қўшимча куч бағишлагани турган гап.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши мураббийи - Александар Стоймирович ("Локомотив").


"Локомотив"нинг сенсацион ғалабасида мураббийнинг ҳиссаси катта бўлди. Ўйин давомида "темирйўлчилар" кучли прессинг ва тезкор қарши ҳужумлар билан "шерлар"ни эсанкиратиб қўйишди. "Пахтакор" 2020 йил ноябрь ойидан буён Суперлигада ҳеч кимга йирик ҳисобда ютқазмаётганди. Шу тариқа, Александар Стоймирович 3-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Акаки Шулая ("Қизилқум").


"Қизилқум" мазкур тур Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 64-дақиқасида Шукуруллаев узатган ажойиб пасдан кейин Шулая ўнг қанотда тўпни эгаллаб икки рақибдан қочиб кетиб Неъматов қўриқлаётган дарвозага гол урди. Айнан мана шу гол 3-турнинг энг чиройли голи деб топилди. ВИДЕОНИ КЎРИШ



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши футболчиси - Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор").


Дастлабки икки турда иккита мағлубиятни қабул қилиб олган "қалдирғочлар" мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. 3-турда эса жамоани "Навбаҳор" кутиб турганди. Кўпчилик бу ўйинда ҳам "Бунёдкор" йирик ҳисобда мағлуб бўлишини тахмин қилганди, аммо иккинчи таймда майдонга тушиб иккита гол урган Миржаҳон Мираҳмадов бу тахминларни чилпарчин қилди. Суперлигадаги фаолиятида бешинчи бор дублга эришган Мираҳмадов 3-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
18 мар 16:21:38
Bill Junior
Abdumavlonni terma jamoaga chaqirib koʻriw keremikin Anu tewu varataristladan yaxwro formadekan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика