UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  2 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  3 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  4 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  6 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3

Италиялик журналист Шомуродовнинг келажаги ҳақида маълумот берди Янгиликлар

Италиялик журналист Шомуродовнинг келажаги ҳақида маълумот берди

Ўтган мавсумни "Кальяри"да ижара асосида ўтказган ҳужумчи Элдор Шомуродов тез орада "Рома"га қайтади.

Биз Ўзбекистон МТЖ ҳужумчисининг келажаги ҳақида кальярилик таниқли журналист Элиа Серро билан кичик суҳбат уюштирдик.


— Элдорнинг "Кальяри"даги мавсумини қандай баҳолайсиз?

— Мавсум бошида бир қатор муаммолари бор эди. Яхши формада эмасди, сабаби "Специя" ва "Рома"да кам ўйнаганди, шунингдек оёқ жароҳати ҳам катта муаммо эди. У мавсумнинг иккинчи қисмида 3та гол ва 3та ассист қайд этган ҳолда "Кальяри" лигада қолишида жуда муҳим роль ўйнади. Умуман олганда бу ўйинчи учун муваффақиятли мавсум деб ўйлайман.

— Унинг заиф ва кучли томонлари ҳақида нима дея оласиз?

— Шубҳасиз, унинг кучи тўпсиз катта иш кўламини бажаришидадир. У тўп билан ҳам яхши ўйнайди, аммо унинг босим уюштириши ва курашиши ажойиб. Шунингдек, у тўпсиз ҳаракат қилганда шериклари учун вазиятлар яратади. Салбий жиҳатларига келсак, унга ностабил жисмоний формасини киритган бўлардим. У йиғилиб қолган жароҳатлар сабаб бутун ўйинда туриб бера олиши қийин.

— Нима деб ўйлайсиз, у "Кальяри"да қолиши мумкинми?

— Унинг келаси мавсумни "Кальяри"да ўтказишига ишончим комил эмас. Клубда харид қилиш ҳуқуқи бор, аммо 9 миллион евро эвазига. Клубда бундай пуллар бор дея олмайман. "Кальяри" "Рома" билан янги ижара ёки харид қилиш нархини туширишга уриниб кўриши мумкин. Гап Элдорнинг сифатида эмас, клубнинг молиявий ҳолатида, — деди журналист.


Форвард ўтган мавсум "Кальяри" сафида барча мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика