"Бавария" АПЛдан 60 миллионга футболчи сотиб олмоқда

Narzulla Saydullayev
26 июн 2024, 19:04
"Бавария" шу ҳафтада "Кристал Пэлас" футболчиси Майкл Олисенинг трансферини якунлайди.

22 ёшли вингер тез орада Мюнхен клуб учун тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин 2029 йил ёзигача шартнома тузади.

Трансфер суммаси 60 миллион еврони ташкил этади, деб хабар бермоқда Sky журналисти Флориан Плеттенберг.

Эслатиб ўтамиз, футболчига МЮ ва "Челси" клублари ҳам даъвогар эди.

Якунланган мавсумда Майкл АПЛда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та ассист қайд этди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Plettigoal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›