"Майну Англиянинг кейинги ўйинида асосий таркибда бўлишига ишончим комил"
26 июн 2024 15:57
Янгиликлар
"Майну Англиянинг кейинги ўйинида асосий таркибда бўлишига ишончим комил"
Европа чемпионатида 3-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.
Кеча "С" гуруҳи доирасида Англия терма жамоаси Словения билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқди.
Ана шу учрашувда МЮ ярим ҳимоячиси Кобби Майну 46-дақиқада Конор Галлахернинг ўрнига майдонга тушди ва жуда яхши ўйин ўтказди. Баҳс якунлангандан сўнг Англия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Гари Невилл Майну ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Ишончим комил, Кобби Майну кейинги ўйинда асосий таркибда тушади. Терма жамоага бизни ўйнашга мажбур қиладиган кимдир кераклиги кўриниб турибди ва бу айнан Майну".

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар