UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  1 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  2 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:56Ла Лига. "Эльче" – "Реал": Рафа Мир, Асенсио, Хёйсен ва Родриго асосийда!  9 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  15

А ПРО-Лига. "Шердор" Фарғонада йирик ҳисобда мағлубиятга учради Янгиликлар

А ПРО-Лига. "Шердор" Фарғонада йирик ҳисобда мағлубиятга учради

А ПРО-Лиганинг 24-тур учрашувлари доирасида "Истиқлол" Қиргулидаги "Нефтчи" спорт мажмуасида "Шердор"ни қабул қилди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужум ташкил этган фарғоналиклар 2-дақиқадаёқ тезкор гол киритишни уддасидан чиқдилар.

Бу вазиятда Элёр Мамасолиев "Истиқол"нинг дастлабки голига муаллифлик қилди.

Биринчи бўлим 21-дақиқасида мезбонлар "Шердор" дарвозасига иккинчи голни киритдилар. "Истиқлол" ярим ҳимоячиси Сардорбек Сотволдиев томонидан ижро этилган бурчак зарбасини Улуғбек Худайбердиев голга айлантирди - 2:0.

Шундан сўнг "Шердор" жамоаси вакиллари ўз ўйинларини бир оз кучайтиришди.Самарқандликларнинг жамовий ўйин эвазига ташкил этган бир нечта ҳужумларида вазиятни якунлашда ҳужумчиларга тажрибасизлик панд берди.

Биринчи бўлим сўнгига қадар дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлимни ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошладилар.

Бўлим ўрталарига қадар жамоалар томонидан ташкил этилаётган кўплаб ҳужумлар самара келтирмади.

62-дақиқада заҳирадан ўйинга қўшилган меҳмонлар футболчиси Файзулло Жуманқўзиев "Шердор" дарвозасига жамоасига гол киритди - 3:0. Орадан 4 дақиқа ўтиб Анваржон Ҳожимирзаев белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, самарқандликлар дарвозасини ишғол этди - 4:0.

Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ярим ҳимоячиси Рустамжон Абдуҳамидов тезкорлик эвазига "Шердор" дарвозасига гол киритди - 5:0.

Қизиқарли кечган баҳс шу тариқа "Истиқлол" жамоасининг йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

А ПРО-Лига. 24-тур
"Истиқлол" - "Шердор" 5:0 (2:0)
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Ҳусан Набиев, Отабек Қосимов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Голлар: Элёр Мамасолиев, 2 (1:0), Улуғбек Худайбердиев, 21 (2:0), Файзулло Жуманқўзиев, 62 (3:0), Анваржон Ҳожимирзаев, 66-пен.(4:0), Рустамжон Абдуҳамидов, 90+2 (5:0)
«Истиқлол»: Нодир Ашурматов, Фаррухжон Иброхимов, Абдухолиқ Қурбонов, Сардор Сотволдиев, Рустам Абдухамидов, Анваржон Ҳожимирзаев, Улуғбек Худайбердиев, Элёр Мамасолиев, Сардор Тельяков, Айбек Нурбаев, Тимур Маматмуродов.
Заҳира: Тимур Усмонов, Риза Айвазов, Элёр Акбаров, Шохрух Бойқўзиев, Файзулло Жуманқўзиев, Хушнудбек Бозоров, 70. Бобурбек Эргашев.
"Шердор": Амиржон Нарзиқулов, Фарзин Мухторов, Асадбек Толипов, Асилжон Орипов, Марадона Сафаров, Фахриддин Алимов, Жаҳонгир Сайдуллаев, Фарҳоджон Сафаров, Ойбек Жўраев, Соҳиб Махмудов, Шахзоджон Равупов.
Заҳира: Шахзод Раимов, Мирзо Ахмедов, Муроджон Шамсиддинов


Бекзод Толибов тайёрлади



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика