UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  1 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  5 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  6 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  0 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  6 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  7 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  4 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5

Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади Янгиликлар

Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади

Ушбу мақола орқали УЕФА Ёшлар Лигаси формати, унда қайси жамоалар иштирок этиши ва бошқа муҳим маълумотлар билан танишасиз.

Хўш, УEФА Ёшлар Лигаси (UEFA Youth League) ўзи нима?

УEФА Ёшлар Лигаси – бу 2013 йилдан бери Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА) томонидан ташкил этиб келинадиган ёш футболчилар ўртасидаги клублараро мусобақа бўлиб, унинг ҳозирги форматида УEФА Чемпионлар Лигаси босқичида иштирок этувчи клубларнинг 19 ёшгача бўлган жамоалари, шунингдек, энг яхши миллий ассоциацияларнинг ёшлар чемпионати ғолиблари иштирок этади.

Ярим финал ва финал анъанавий тарзда Швейцариянинг Ньон шаҳридаги "Коловрэй" стадионида ўтказилади, бироқ иштирокчи клублар мухлисларининг турнирга қизиқиши ортгани сабабли 2022/23 йилги мавсум учун "Стад де Женев" танланган эди. Ғолибларга УEФА собиқ президенти номидаги Леннарт Юханссон соврини топширилади.

Энг муваффақиятли (3 карра ғолиб) жамоа ҳам, амалдаги чемпион ҳам "Барселона" саналади. Каталониялик иқтидорлар 2025 йилги финалда "Трабзонспор"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.


ЕЧЛнинг ёшлар версияси

УЕФА Ёшлар Лигаси ёш футболчиларга Европа даражасидаги тажрибаси ошишига хизмат қилади, халқаро рақобатга мослашади ва катта футболга қадамларни босиш имкониятини яратади. 

Дунёнинг турли нуқтасидаги профессионал футбол клублари, хусусан, Европа грандларининг скаутлари турнирни астойдил кузатиб боради. Натижада келажак юлдузлари кашф қилинади.   

УEФА бу мусобақани Европа Чемпионлар Лигасининг ёшлар версияси сифатида йўлга қўйган.


Жамоалар

Юқорида таъкидланганидек, мусобақада икки асосий йўналишни қамраб олади:

УЕФА Чемпионлар Лигаси йўли (UEFA Champions League Path). Бунда УEФА Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган клубларнинг U-19 жамоалари бўлади.

Бу жамоалар катта жамоаларнинг гуруҳ босқичига қараб сараланади.

Маҳаллий Чемпионлар йўли (Domestic Champions Path). УEФА аъзоси бўлган мамлакатларнинг U-19 чемпион клублари иштирок этади. Ёшлар ўртасидаги мусобақалари бўлмаган Лихтенштейн ва Сан-Марино ҳамда УEФА мусобақаларидан четлаштирилган Россия бундан мустасно.

УEФАнинг 2025 йилги рейтинги бўйича 28 та энг кучли ассоциация клублари иккинчи босқичга йўл олди, қолган 24 та жамоа эса юришини биринчи босқичдан бошлади. Агар ёшлар ўртасидаги миллий чемпионат чемпионлари УEФА Чемпионлар Лигаси йўлида бўлса, уларнинг ўрнини ёшлар ўртасидаги миллий чемпионат вице-чемпионлари эгаллади. 

Бу йўналиш орқали иштирок этаётган жамоалар алоҳида саралашдан ўтади.


Тақвим

Мусобақа 2025 йил 16 сентябрда бошланади ва 2026 йил 3 февралга келиб 1/16 финал учрашувларига навбат келади. 17 апрелдан 20 апрелга қадар Ньон шаҳридаги "Коловрэй" стадионида 4 жамоа ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боради.

Эътиборга олиш керак бўлган жиҳатлардан асосийси – УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлида илк бор қўшни Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси ҳам курашга киришади. Маҳаллий Чемпионлар йўлида эса Freedom QJ League вице-чемпиони бўлмиш Шимкентнинг "Ордабаси" жамоаси майдонда саф тортади.

"Қайрат" турнир мобайнида машҳур клублар "Реал", "Интер" ва "Брюгге"ни меҳмон қилса, сафарда "Интер", "Арсенал" ва "Спортинг" билан баҳс юритади.

Олма-оталиклар таркибида 2007-2008 йилларда таваллуд топган футболчилар, шунингдек, 2006 йилда туғилган 3 нафар футболчи ҳаракат қилиши мумкин. Аҳамиятлиси, қозоқ футболи юлдузи Дастан Сатпаев катталар жамоасида "Қайрат" шарафини ҳимоя қилади, унинг дўстлари эса УЕФА Ёшлар Лигасида жавлон уради.

1 сентябрь куни Маҳаллий Чемпионлар йўли жамоалари учун қуръа ташланади. Унда "Ордабаси" ҳам 17 сентябрдан 10 декабрга қадар ўтадиган биринчи, иккинчи ва учинчи босқич учрашувларида қайси жамоалар билан тўқнаш келишини билиб олади.

УEФА Ёшлар Лигаси – скаутлар ва мураббийлар учун ёш иқтидорларни кашф қилишда муҳим платформа.

Кўрамиз, кузатамиз...


Шерзод Нурматов

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика