UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  2 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  1 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  2 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3

U-23 Осиё чемпионати 2-тур олдидан: Бугун муҳим ўйин бор Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати 2-тур олдидан: Бугун муҳим ўйин бор

Саудия Арабистонида U-23 Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқич 2-тур учрашувини Эрон U-23 жамоасига қарши ўтказади. Ар Риёд шаҳридаги Prince Faisal Bin Fahd стадионида кечадиган баҳс бизнинг вақт билан 19:00да бошланади.



Аввалги тур

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз мусобақани ғалаба билан бошлади. Дастлабки турда вакилларимиз Ливанни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди. Амирбек Саидов, Равшан Хайруллаев ва Сардор Баҳромов томонидан киритилган голлар илк турда қийин ғалабани тақдим этди.

Эрон ёшлар терма жамоаси эса Жанубий Корея U-23 термасига қарши майдонга тушиб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Бу ўйинда форслар ҳам, кореяликлар ҳам ютиб кетиши мумкин эди. Кўпроқ битта гол баҳс тақдирини ҳал этадиган учрашувга ўхшади, аммо гол уриш томонларга насиб этмади.



Мураббийлар фикри

Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи): - Биз биринчи ўйиндаги хатолардан хулоса чиқардик. Ўйлайманки, бугунги ўйинда бунақа кулгули хатолар қайтарилмайди. Эроннинг Жанубий Кореяга қарши баҳсини ўрганиб чиқдик. Рақиб ҳақида маълумотга эгамиз. Бу чемпионатда имкон қадар узоққа боришни мақсад қилганмиз. Эрон - кучли жамоа, рақибни ҳурмат қилган ҳолда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Омид Раванхах (Эрон U-23 терма жамоаси бош мураббийи): - Биринчи ўйинни яхши ўтказдик деб ўйлайман, ҳартугул бир очкога эга чиқдик. Энди бўлса Ўзбекистон билан кечадиган баҳс чорак финал тақдирини ҳал қилади. Рақиб кучли эканини биламиз, буни футболчиларимиз ҳам яхши тушуниб турибди. Ўзбекистон - футбол жадаллик билан ривожланаётган мамлакатлардан бири деб айта оламан. Уларнинг эришаётган натижалари ҳам ажойиб.



Рақамлар

- Бугунги ғалаба ёшлар терма жамоамизни муддатидан олдин чорак финалга олиб чиқади.

- Бунгача ҳар икки жамоа U-23 Осиё чемпионатида икки бор тўқнаш келган бўлиб, ҳар иккала баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якун топган.

- U-23 Осиё чемпионатида Эронга гол урган футболчиларимиз: 2020 йил Ислом Қобилов, 2022 йил Отабек Жўрақўзиев.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
14 янв 21:24:30
Shamsiddin Matnazarow
Abdusalom Mirzayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сиз яхшиси кирилчада ёзсангиз яхшироқ тушунар эдик.
Кирилчада мен БИЛИАЙМАН МЕН 9 ЙОШДА АШГАБАТГА РОНАЛДО КЕЛАДИ 45.000 ОРИНЛИК СТАДИЙОНДА БОЛАР ЕКАНМАРКАЗИЙ ОСИЯДА ЙОК ЕКАН ТОГРИМИ БУНАКА СИГИМЛИ СТАДИЙОН МЕН ТОГРИСИ АНГИЛИСКИЙ ЙОСАМ ЯХШИ ЙОЗАРДИМ МЕН ТУРКМЕНИСТОНДА ЙОШИМАН БИЗЛАР ОЗБЕКМИЗ
   
11 янв 15:32:21
Abdusalom Mirzayev
Shamsiddin Matnazarow фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
FAKT : FK ARKODAG. AL NASSR OYINI 45.000 ORINLIK OLPIYODA STADIYONINDA BOLIP OTADI HALI OLIMPIYA STADIYONINDA HEC BIR JOMA FUTBOL OYNAMADI BU BIRINJI BOLADI ASHGOBAT SHAHAR OLIMPIYADA STADIYON 45.000 11 FEBRAL 18,:45 FK ARKODAG. AL NASSR .ROBALDO HAM KELADI BU OYINGA
Сиз яхшиси кирилчада ёзсангиз яхшироқ тушунар эдик.
   
10 янв 17:38:42
Shamsiddin Matnazarow
FAKT : FK ARKODAG. AL NASSR OYINI
45.000 ORINLIK OLPIYODA STADIYONINDA BOLIP OTADI HALI OLIMPIYA STADIYONINDA HEC BIR JOMA FUTBOL OYNAMADI BU BIRINJI BOLADI ASHGOBAT SHAHAR OLIMPIYADA STADIYON 45.000 11 FEBRAL 18,:45 FK ARKODAG. AL NASSR .ROBALDO HAM KELADI BU OYINGA
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика