

Ушбу ёшдаги терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров учрашув олдидан фикрларини билдириб ўтди.
"Биз бу ўйиннинг ҳар бир деталига бор эътиборни қаратганмиз. Бу ўйинда тактика, тартиб-интизом, ҳаммаси муҳим ҳисобланади ҳамда шунга кўра режа ишлаб чиққанмиз. Сафимизда жароҳат олганлар бор ва бу ўз навбатида таркибни аниқлаб олишда муаммо бўлиши мумкин. Кореяни ўрганиб чиқдик, рақиб тактик томонлама яхши ҳаракат қилади. Ливанга қарши улар жуда яхши ўйин кўрсатишди", – деди Ҳайдаров.
"Бу жуда муҳим тўқнашув. Ўйлайманки, бу аввалги баҳсларга қараганда анча қизиқ кечади. Тўғрисини айтсам, бизни ғалабадан кўра гуруҳдан чиқиш кўпроқ ўйлантиряпти. Лекин ғалаба учун бор имкониятни ишга соламиз", – деди Корея U-23 терма жамоаси бош мураббийи Ли Мин Сунг.



