"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда
13 янв 16:05
Янгиликлар
"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда
Яқинда "Бавария" таркибини "Байер" собиқ ҳимоячиси Жонатан Та билан мутлақо бепул кучайтирди.
Энди эса "рекордмайстер" янада юқори мақомга эга футболчи билан шу каби усулни такрорлашни истамоқда.
Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, клубнинг спорт директори Макс Эберль сўнгги кунларда "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехини Мюнхенга кўчишга кўндириш учун бир неча марта қўнғироқлашган.
Бундан ташқари, бир неча кун олдин Эберль ҳимоячининг агенти билан немис гранди базасида учрашув ҳам ўтказган. "Бавария"ни "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" томонидан бўлаётган рақобат қўрқитмаяпти — айнан шу клублар Гэхини сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогарлар сифатида тилга олинмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар