UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  1 18:02Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  5 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  9 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда Янгиликлар

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда

Сейшель оролларида пляж футболи бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Маълумот учун, ушбу мундиалда 16та терма жамоа иштирок этяпти. Ўринлар қуйидагича тақсимланган:

Осиё (3та) - Эрон, Япония, Ўмон.
Европа (4та) - Беларусь, Италия, Португалия, Испания.
Африка (мезбон + 2та) - Сейшель ороллари, Мавритания, Сенегал.
Шимолий Америка (2та) - Эл Сальвадор, Гватемала.
Жанубий Америка (3та) - Бразилия, Парагвай, Чили.
Океания (1та) - Таити.

Ҳозирги пайтга келиб иккита гуруҳда учрашувлар тугади. A гуруҳидан Беларусь ва Япония, B гуруҳидан эса Португалия ва Эрон кейинги босқичга йўл олди.




Япония терма жамоаси гуруҳда Гватемалани 6:2, мезбон Сейшель оролларини эса 10:2 ҳисобида мағлуб этди, фақат Беларусь билан ўйинда 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.




Амалдаги Осиё чемпиони Эрон дастлаб Мавританиядан 5:4, сўнгра Парагвайдан 5:1 ҳисобида устун келиб, охирги турда Португалияга 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.




Бугун C ва D гуруҳларида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. C гуруҳида Сенегал - Чили, Таити - Испания ҳамда D гуруҳида Эл Сальвадор - Италия, Ўмон - Бразилия учрашувлари ўтказилади.




8 май куни бўлиб ўтадиган чорак финалда Беларусь - Эрон, Португалия - Япония қарама-қаршилигини кўрамиз. Кейинги иккита жуфтлик бугунги баҳслардан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи финал баҳси 11 майга белгиланган. Яна бир маълумот, ўйинлар Adidas CNXT25 PRO тўпларида ўйналяпти.

Бу ҳисоб бўйича 13-марта ўтказилаётган Жаҳон чемпионати. Аввалги мундиалда Бразилия ғолибликни қўлга киритган.



Х.Холиқов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 май 22:22:55
Krishtianu Ronaldu
Baxtiyor MYu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўмонда нега 1 очко. Группасида ким билан дуранг ўйнаган. Бошқа жамоаларда дуранг йўқку?
Ёки бир очкодан охирги команда билан
   
06 май 22:20:54
Krishtianu Ronaldu
Baxtiyor MYu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўмонда нега 1 очко. Группасида ким билан дуранг ўйнаган. Бошқа жамоаларда дуранг йўқку?
0 очко адашган
   
06 май 20:02:47
Baxtiyor MYu
Ўмонда нега 1 очко. Группасида ким билан дуранг ўйнаган. Бошқа жамоаларда дуранг йўқку?
   
06 май 15:57:53
Burhonbek Abdumo'minov
Italiya chempion boʻlsin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика