UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  3 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  14 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  61 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  20 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  2

Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди Янгиликлар

Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди

Теглар :  АндижонСурхон
Суперлига 11-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" учрашуви бошланмоқда

“Андижон” — “Сурхон” 2:1 (ТУГАДИ)

23.05.2025, 19:00

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Ботиржон Отабоев

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

ВАР ҳаками: Фирдавс Норсафаров

АВАР ҳаками: Санжар Шоюсупов

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: Достон Турсунов (Кирилл Колосниченко) 5, 0:1, Бектемир Абдуманнонов (Дониёр Абдуманнопов) 48, 1:1, Дониёр Абдуманнопов 54, 1:1

"Андижон": 21. Валижон Раҳимов, 4. Исломбек Маматказин, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 6. Алтин Крезиу, 7. Рустам Турдимуродов (26. Муҳаммадкарим Тоиров, 70), 8. Искандар Шайқулов, 10. Илҳомжон Абдиғаниев (18. Дамир Темиров,85), 11. Ислам Машуков ( 22. Усмонали Исмоналиев,77), 14. Абдураҳмон Комилов, 23. Дониёр Абдуманнопов, 71. Бектемир Абдуманнонов (13. Сардорбек Азимов,85)

Захира: 1. Элдор Адҳамов, 9. Мирзад Меҳанович,   21. Асадбек Хабибуллаев, 55. Миразиз Муҳамадалиев, 88. Шохжаҳон Ёрқинбоев

"Сурхон": 1. Артём Потапов, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4. Нодирхон Неъматхонов, 6. Беҳзод Шамсиев, 7. Достонбек Турсунов, 9. Кирилл Колосниченко (11. Абдуғафур Ҳайдаров,82), 19. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов (, 99. Суннатилла Поёнов, 62) 21. Муҳаммадюсуф Мирқодиров ( 15. Диёр Рамазонов, 82), 24. Шерзоджон Комилов (18. Нодирбек Абдуҳолиқов 62), 27. Асилбек Жумаев (17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 89), 66. Беҳрўз Шайдулов

Захира: 16. Дилшод Йўлдошев, 9. Максим Муркаев, 2. Беҳрузжон Каримов,  26. Беҳруз Шукуруллаев

Огоҳлантириш: Абдураҳмон Комилов ("Андижон") 62, Илҳом Абдиғаниев ("Андижон")  81

ЯНГИЛАШ


90+5. Учрашув якунланди. 

90+2. Охирги дақиқалар меҳмонлар устунлигида ўтмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Асилбек Жумаев ўрнига Жаҳонгир Абдусаломов тушди.

87. ЗАРБА. Асилбек Жумаевнинг зарбасини Валижон Раҳимов бартараф этди.

85. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Илҳом Абдиғаниев ўрнига Дамир Темиров, Бектемир Абдуманнонов ўрнига Сардорбек Азимов тушди.

82. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Кирилл Колосниченко ўрнига Абдуғафур Ҳайдаров, Муҳаммадюсуф Мирқодиров ўрнига Диёр Рамазонов тушди. 

80. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Андижон", Илҳом Абдиғаниевга сариқ карточка кўрсатилди.

77. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Ислам Машуков ўрнига Усмонали Исмоналиев тушди.

74. ЗАРБА. Бектемир Абдуманноновнинг зарбаси ноаниқ кетди.

70. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Рустам Турдимуродов ўрнига Муҳаммадкарим Тоиров тушди.

68. Машуковнинг зарбаси ноаниқ кетди.

65. Бош ҳакам ВАРда "Андижон" жарима майдончаси ичидаги тўқнашувни кўрди. Ўйин давом этади.

62. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Шерзод Комилов ўрнига Нодирбек Абдухолиқов, Муҳаммад-Али Абдураҳмонов ўрнига Суннатилла Поёнов тушди

60. ОГОҲЛАНТИРИШ. Абдураҳмон Комилов, "Андижон"

55. ГОЛ. Дониёр Абдуманнопов кучли ва аниқ зарба билан Потапов дарвозасига тўпни михлаб қўйди, 2:1. "Бобур Арена" яна жонланмоқда. 

48. ГОЛ. "Андижон" иккинчи бўлим бошида ҳисобни тенглаштирди. Дониёр Абдуманноповнинг узатмасидан сўнг Бектемир Абдуманнонов аниқ зарба билан мувозанатни тиклади, 1:1

Иккинчи бўлим бошланди.


45. Биринчи бўлим якунланди.

38. Яна мезбонлардан ҳужум. Неъматхонов рақибига имконият қолдирмади.

32. "Андижон" тўп назоратини қўлга олди. 

29. "Андижон"дан навбатдаги кескин юриш. Дониёр Абдуманноповнинг жарима майдончаси ичига берадиган узатмасига меҳмонлар ҳимоячилари тўсиқ бўла олди.

26. ЗАРБА. Рустам Турдимуродов дастлаб жарима зарбасини ижро этди, қайтган тўпни яна дарвозага йўллади. Ноаниқ лекин хавфли!

24. ЗАРБА ва СЕЙВ. Асилбек Жумаев жуда яқин масофадан дарвозага зарба берди. "Андижон" посбони Валижон Раҳимов тўпни бутун вужуди билан қайтарди.

19. ЗАРБА. Биринчи голга ассистентлик қилган Колосниченко бу сафар ўзи зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

10. Термизликлар илк дақиқалардан анча фаол ҳаракат қилмоқда. Ўйинда темп юқори.

5. ГОЛ. Достон Турсуновнинг пешонасига бугун барибир гол уриш ёзилган экан. Марказдан икки ҳимоячи орасидан тўпни қабул қилиб олган Достон Турсунов "Андижон" жарима майдончаси ичида аниқ зарба билан Раҳимов дарвозасини ишғол қилди.

3. ЗАРБА. "Сурхон" илк дақиқалардан тезкор ҳужум уюштирди. Чап қанотдан узатиб берилган тўпни Достон Турсунов дарвозага йўллади. Тўпни мезбонлар посбони Валижон Раҳимов қайтарди.

- Ўйин бошланди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика