БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди
25 май 21:16
Янгиликлар
БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди
БАА Про лигаси 26-тур доирасидаги "Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда" ўйини бўлиб ўтди.
11-дақиқада Аҳмад Нуруллоҳи ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Омар Ҳрбин пенальтидан тўп киритди. Аммо, икки дақиқадан сўнг Альваро Де Оливейра Азиз Ғаниевнинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аҳмад Нуруллоҳи 43-дақиқада яна бир тўп киритиб, дубль қайд этди ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Мезбонлар сафида ягона голга ассистенлик қилган Азиз Ғаниев асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди. Ҳаюмртимиз 56-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Меҳмонлар сафида Ҳожимат Эркинов 70-дақиқада ўйинга қўшилди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар