"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди
25 май 14:48
Янгиликлар
"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди
Вальверде миш-мишларни рад этишга уриниб, "Атлетик" раҳбарияти Уильямсни 2024/25 йилги мавсумдан кейин жамоада қолишини кутаётганини маълум қилди.
"Давом эттирадими? Менимча, ҳа. Биз унинг давом этишини тахмин қиламиз ва шуни хоҳлаймиз. Бу қандай бўлишини биласиз - мавсум тугагач, миш-мишлар тарқала бошлайди. Лекин биз ундан жуда мамнунмиз, ўйлайманки, у ҳам биздан мамнун. Умид қиламанки, кейинги мавсум у учун ажойиб бўлади", - деди Вальверде.
22 ёшли Нико Уильямс 2024/25 йилги мавсумда "Атлетик" сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар