Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист
24 май 07:20
Янгиликлар
Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист
Озарбайжон чемпионатининг сўнгги 36-турида "Сумқайит" сафарда аутсайдер "Себаил" жамоасини йирик ҳисобда мағлуб қилди.
Баҳсда ҳамюртларимиз ўйнайдиган "Сумқайит" йирик ғалабага эришди. Баҳсда Жасур Жалолиддинов асосий таркибда майдонга тушди ва 9-дақиқада сариқ карточка олиб, 67-дақиқада жойини Рои Кехатга бўшатиб берди. Жасур голларнинг иккитасига ассист қайд этди. Яна бир ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов эса 67-дақиқада Сильванус Нимели ўрнига ўйинга қўшилди ва 79-дақиқада Роналдо Васкеснинг голига ассист вазифасини бажарди.
Ҳозирча чемпионат тўлақонли якунлангани йўқ. Жадвал билан танишиб қуйида олишингиз мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар