"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди
25 май 2025 16:22
Янгиликлар
"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди
"Манчестер Сити" "Милан" билан нидерландиялик хавбек Тижани Рейндерс трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда журналист Данеле Лонго ёзмоқда.
Қайд этилишича, "шаҳарликлар" футболчи учун 65 млн евро беришга тайёр. Бу эса Италия жамоаси боссларини қониқтирмайди. "Россонерилар" Рейндерс учун камида 75 млн евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
"Милан" ва Тижани Рейндерс 2023 йилнинг ёзида меҳнат шартномасини имзолаганди. Бу мавсумда юлдуз нидерландиялик 53 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 5 та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар