

Бу ҳақда журналист Данеле Лонго ёзмоқда.
Қайд этилишича, "шаҳарликлар" футболчи учун 65 млн евро беришга тайёр. Бу эса Италия жамоаси боссларини қониқтирмайди. "Россонерилар" Рейндерс учун камида 75 млн евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
"Милан" ва Тижани Рейндерс 2023 йилнинг ёзида меҳнат шартномасини имзолаганди. Бу мавсумда юлдуз нидерландиялик 53 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 5 та ассист қайд этди.



