UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  254 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  11 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида Янгиликлар

Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида

CAFA U-17 кубоги доирасидаги Қирғизистон ва Ўзбекистон (1:5) терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи Сергей Чигодаев кичик интервью берди.

- Биринчидан, барчани ғалаба билан табриклайман. Бизга мухлислик қилганларга раҳмат. Ўйиндан шуни айтишим мумкинки, якуний ҳисоб қайд этилганига қарамай, ўйин анча оғир кечди - айниқса, биринчи бўлимда. Болалар ёш, бу ёшда ҳаяжонланиш янада катта роль ўйнайди. Айниқса, ўз мухлислари олдида. Бу жамоамиз учун биринчи расмий турнир, йигитлар бундай даражадаги ўйинларга энди кўникишмоқда. Аммо энди ишончлироқ ўйнашаётгани кўриниб турибди.

Иккинчи бўлим бошида бизда четлатиш юз берди. Аммо, ундан кейин жамоа янада яхшироқ ўйнай бошлади. Бу биз учун катта тажриба, бу ўйинни таҳлил қиламиз. Ўйлайманки, бундан кейин фақат ўйин сифатида қўшиб борамиз.


- Сизнингча, жамоа ниманинг ҳисобига камчилик бўлиб ўйнаб, ғалаба қозона олди? Четлатиш вақтида ҳисоб 1:0 эди, шундан сўнг жарима зарбасидан сўнг Қирғизистон терма жамоаси ҳисобни тенглаштирди. Демак, камчиликда Ўзбекистон терма жамоаси 35-40 дақиқада тўртта тўп киритган.

- Бунақаси футболда бўлади. Айтиш мумкинки, йигитлар ўзларини йиғиб олишди. Улар анча яхши ўйнашни билишади ва четлатиш уларни бироз "жонлантирди." Шундан сўнг жамоа эркинроқ ўйнади ва шу орқали ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

- Четлатишдан сўнг жамоага қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Бироз қайта қуриб олишга тўғри келди, албатта. Бизда таянч ярим ҳимоячиси четлатилди, шунинг учун ҳужумкор ярим ҳимоячини бироз пастга туширдик. Шундан сўнг бошқа таянч ярим ҳимоячисини туширдик ва майдон марказини янгиладик. Болаларни руҳлантирдик ва билганингизча ўйнанглар дедик. Четлатишдан кейин ҳам қўлни силташ керак эмас, ўйинни давом эттириш керак. Аксинча, диққатни бир жойга тўплаб ўйнаш керак, чунки ўн киши бўлиб ўйнашга тўғри келади.

- Қирғизистон терма жамоаси ҳақида нима дейсиз? Биринчи бўлимда рақиб жуда яхши прессинг қилди, жамоангизга хотиржам ҳужум бошлашга имкон бермади, сизни деярли дарвоза олдида "ёпиб қўйди".

- Қирғизистон билан аввал ҳам ўйнаганмиз, бу Туркиядаги йиғинда бўлган. Рақиб қандай ўйнашини билардик. Ўшанда Қирғизистон ҳам яхши босим ўтказганди. Бундай жамоа билан пас орқали чиқиш жуда қийин. Айниқса, бу ёшда футболчиларда ҳали бироз маҳорат етишмайди, қаердадир хато қилишдан бироз қўрқишади. Узун узатмалардан фойдаланишга тўғри келди, "ортдан" вариантлар қидирилди. Биринчи бўлимда бу ёмон чиқмади, гол уришимиз мумкин эди.

- Кейинги ўйинда Эронга қарши майдонга тушасиз. Эронликларнинг мураббийлар штаби ушбу ўйинда иштирок этиб, сизларни бевосита кузатиб борди. Эрон терма жамоасини қандай ўрганмоқчисиз?

- Ўйинни худди шундай стадиондан томоша қилишни режалаштирганмиз. Кейин ўйин ёзуви тайёр бўлгач, ўйинолди таҳлилини тайёрлаймиз. Эрон терма жамоасининг турнирдаги биринчи ўйинидан сўнг кучли ва заиф томонлари ва жамоа қандай ўйнаши тушунарли бўлади.

- Турнир бошланишидан олдин асосий вазифангиз жамоани бўлажак турнирларга тайёрлаш, таркибни саралаш эканини айтган эдингиз. Шу билан бирга, ЎФА раҳбарияти сизга ҳар қандай ҳолатда ҳам турнирда ғалаба қозониш вазифасини қўймаган. Аммо, Қирғизистон терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг ва Эрон билан ўйинда муваффақиятли натижа қайд этилса, Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликка даъвогарлик қилиши мумкин. Шахсан сиз ўз олдингизга мураббий сифатида ушбу турнирда ғалаба қозониш вазифасини қўясизми?

- Албатта, бизнинг вазифамиз - жамоани тайёрлаш, келаси йили U-17 Осиё Кубогида ўйнайдиган таркибни аниқлаш. Турнир бошланишидан олдин ҳам шу ҳақда гапирган эдим. Бундан ташқари, кейинчалик мамлакат бош жамоасида ўйнайдиган футболчиларни тарбиялашимиз керак. Лекин бунда мураббийлар штабида ҳам, футболчиларда ҳам ғалаба қозониш истаги бўлиши керак. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва ўзимизда "ғолиблик руҳи"ни тарбиялаш керак. Буларнинг барчасини бирлаштириш керак.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика