"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда
25 май 15:47
Янгиликлар
"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда
"Арсенал" ёзги трансферлар ойнаси олдидан "Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леауни ўз шорт-листига киритди.
Лондон клуби вингерга қизиқиш билдираётганига қарамай, у "канонирлар" учун устувор вариант эмас. Аммо, 10 кунча аввал "Арсенал" спорт директори Андреа Берта Леау билан телефон орқали мулоқот қилган.
Леау жорий мавсум барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 13 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 75 млн еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар