UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Арихиро Сентоку: "ОКМК билан мавсум якунида тарих яратамиз"   0 13:20ОКМК Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этган учрашувдан галерея  1 13:03"Навбаҳор" футболчиси учун мавсум тугади   1 12:45ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?  3 12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  11 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  1 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  9 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  2 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  13 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  7 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  8 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  15

Улуғбек Бақоев: "Бўлажак ҳар бир баҳсга худди финалга тушгандек тушамиз" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Бўлажак ҳар бир баҳсга худди финалга тушгандек тушамиз"

ОФК кубоги доирасидаги "Сўғдиёна"-"Истерн" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Улуғбек Бақоев ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Шоҳруз Норхонов қатнашди.

Улуғбек Бақоев: Барчага хайрли кеч. Ғалаба билан халқимизни, жиззахлик мухлисларни табриклайман. Рақиб бугун жуда тартибли ҳимояланди ва қарши ҳужумда ўйнади. Бизда эса нимадир ўхшади, нимадир йўқ. Баъзи вазиятларда тезроқ ҳаракат қилиш керак эди, аммо жисмоний ҳолат барибир ўз сўзини айтди. Нима бўлган тақдирда ҳам ғалаба қозондик ва кейинги босқичга чиқдик.

Бугун рақибдан келиб чиқиб асосан қанотлардан ҳужум қилдик. Якунда айнан шу йўл билан гол урдик.

Танаффус вақтида ортиқча гаплар айтмадик. Барча ўйиннинг муҳимлик даражасини тушуниб турганди. Кичик хатоларимизни тўғриладик ва бир нечта ўзгаришлар ёрдамида ғалаба қозондик.

Биз учта фронтда курашни давом эттиряпмиз. Бу қийин аммо катта тажриба. Бўлажак ҳар бир ўйинга, қайси мусобақа бўлишидан қатъий назар, худди финалдек тушамиз.

ОФК кубогида ярим финалга чиқдик. Футболчиларнинг кўпи халқаро мусобақаларда илк бор ўйнамоқда. Улар учун бу катта натижа ҳисобланади. Халқаро ўйинлар орқали келажакда миллий терма жамоада ўйнашга ва легионер бўлиб тўп тепишга интилишади. Уларнинг ҳар бирига бугунги ўйин учун раҳмат.

Ҳислат Ҳалилов ёшлар терма жамоаси билан сафарга кетган. Шу боис унинг хизматидан фойдалана олмадик.

Шоҳруз Норхонов: Бугун яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Менимча мухлисларга ёқди. Гонконг клуби ҳам яхши жамоа экан. Лекин уларни ўрганиб чиққандик. Охирида гол уриб ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Стадионга келган мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Кейинги ўйинда ҳам ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Ҳар бир ҳужумчи майдонга гол ураман деб тушади. Бугунги гол фақат меники эмас, бугун жамоа, ҳатто захира ўриндиғидаги футболчиларининг ҳиссаси бор. Бутун жамоа бўлиб гол урдик.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика